Жаҳон | 01:29 / 19.08.2019
35142
1 дақиқада ўқилади

Ер ўзга сайёраликлар кўзи билан қандай кўриниши намойиш қилинди

Америкалик олимлар сайёрамиз бошқа сайёралардан ўрганилганда қандай кўриниши моделини намойиш қилишди.

Модел бир неча ёруғлик йили масофасидаги бошқа сайёралардан астрономлар телескопга қарашганда, сайёрамиз қандай кўринишини кўрсатади. 

Фото: Science

Корнелл университети тадқиқотчилари NASA мутахассислари томонидан Deep Space Climate Observatory сунъий йўлдоши ёрдамида олинган 10 мингга яқин суратни 2016 ва 2017 йилларда ўнта алоҳида олинган тўлқинда қўллашган.

Бу усул экзосайёранинг аниқ суратини олишга имкон бермайди, бироқ унда океан, булут ва муз қалпоқлари, яъни яшаш учун шароитлар бор-йўқлигини билишга имкон беради.

Мавзуга оид