20:13 / 20.08.2019
5460

«Асака» АТБ ходимлари россиялик ҳамкасблари билан тажриба алмашди

2019 йил 12-16 август кунлари «Асака» АТБ вакиллари томонидан халқаро эксперт иштирокида Россия Федерациясига расмий ташриф ташкил этилди.

Делегация ўз ишини «Сбербанк» ОАЖ ва «Промсвязьбанк»га бизнес ташриф билан бошлади. Банк вакиллари билан телемаркетинг, мижозларга инновацион банк маҳсулотларини тақдим этиш, ходимларни бошқариш жараёнини такомиллаштириш ва оптималлаштириш каби муҳим соҳаларда тажриба алмашиш имконияти муҳокама қилинди. Музокаралар жараёнида молиялаштириш соҳасида бир қатор бошқа муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Шундан сўнг «Асака» АТБ вакиллари мижозларга хизмат кўрсатиш сифатининг янги стандартларини ўрганиш ва чакана бизнесни ривожлантиришнинг кейинги йўлларини аниқлаш мақсадида савдо шохобчаларига ташриф буюрдилар.

Банк хизматларини кенгайтириш ва янгилашни кўзда тутувчи чакана хизматларни 2019-2021 йилларда ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида МДҲ давлатлари ва бошқа давлатларнинг етакчи банклари тажрибасини ўрганиш давом эттирилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top