13:29 / 20.08.2019
39668

Банкларда доллар 9450 сўмгача кўтарилди

Фото: Patrick T. Fallon / Bloomberg

20 август куни Ўзбекистон банклари бир АҚШ долларини 9 450 сўмдан сотишни, 9 200 - 9 350 сўмдан сотиб олишни бошлади. Сўнгги бир кун ичида банкларда долларнинг курси камида 200 сўмга ошди.

Spot’нинг ёзишича, Америка валютаси курси биржада ҳам ўсиб бормоқда. 19 август куни Ўзбекистон валюта биржасидаги савдолар якуни бўйича бир доллар 9 129 сўмга тенг бўлди - бу 16 августдаги кўрсаткичдан 45 сўмга кўп. Савдолар ҳажми 94 миллион долларга етди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 16 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 179 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 9061 сўмга етган. Бу илк бор расмий курс 9000 сўмлик нуқтадан ошиши бўлди.

Top