Ўзбекистон | 12:22 / 21.08.2019
26981
1 дақиқада ўқилади

«Иномарка»лар импорти 200 млн долларга етди

Фото: РИА Новости

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистон 205,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган.

Spot’нинг ёзишича, ўтган йилга нисбатан ўсиш аста-секин тикланмоқда. Масалан, йил бошида чет эл автомобилларини импорт қилиш ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баравар кўп бўлган бўлса, баҳор бошида - 2,2 баравар, ёз бошида у 67 фоизгача тушди, ҳозир эса 72 фоизга қадар кўтарилди.

Чет эл автомобиллари импортининг умумий ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож қўлланилади.

Бундан ташқари, электромобиллар олиб киришга божхона тўловлари ва акциз солиғининг ноль ставкалари ўрнатилди.

Аввалроқ, ўзбекистонликлар «иномарка»ларга харажатларни камайтираётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид