Аёлларга ўтказилаётган тазйиқларга қарши курашишда ҳимоя ордерининг вазифаси нима?
Бугун Олий Мажлис Сенатининг XXI ялпи мажлисида хотин-қизларга нисбатан бўлаётган тазйиқларнинг олдини олишда ҳимоя ордерининг аҳамияти сенаторлар ўртасида ўзаро муҳокамалар марказида бўлди.
Ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Ҳотамов ҳимоя ордери тушунчасига ва бунга қўлланиладиган жавобгарлик ҳақида изоҳ берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.
“Ҳимоя ордери бир ой муддатга берилади ва аёллар хавфсизлигининг мустаҳкам кафолати бўлолади. Ордер тазйиққа учраётган аёлларга ва жабр кўрсатишга таъсир кўрсатаётган шахсга берилади. Бу вақтдан бошлаб шу инстанция қаттиқ назоратга олинади, доимий профилактик суҳбатлар олиб борилади. Агар шу қонун ҳужжатида ҳимоя ордери жиноий ва бошқа турдаги жавобгарликка тортишга асос бўлади. Шу муддат давомида ҳар куни жабр кўрган шахснинг ҳимояси ташкил этилади”.
Шунингдек, адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам юқоридаги фикрларга ўз муносабатини билдирди.
“Кимдир хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказиши бўйича қонунчиликда жазо белгиланмаган. Масалан, тазйиқ ўтказадиган шахс жабрланувчига тўғридан-тўғри ҳужум қилмайди, балки ортидан кузатиб юради. Бунда у қонунни бузмаяпти. Ҳимоя ордери қўлланилганидан кейин ҳам шу ҳолат давом этадиган бўлса, жавобгарлик масаласини қайтадан кўриб чиқиш керак”.
Мавзуга оид
12:30 / 06.11.2024
АҚШда Трампнинг республикачилари Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:55 / 24.10.2024
“5 йилда 440 га яқин қонун муҳокама қилинди” - Сенат раиси
13:38 / 23.10.2024
Ердан фойдаланиш ҳақидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
13:04 / 23.10.2024