Ўзбекистон | 16:30 / 26.08.2019
7765
2 дақиқада ўқилади

Батальон тактик ўқув машғулотларида шахсий таркибнинг жанговар шайлиги синовдан ўтказилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигининг Тошкент ва Фарғона шаҳарларида жойлашган ҳарбий қисмларида ҳамкорликдаги вазирлик ва идоралар бўлинмалари иштирокида «Қўриқланаётган объектнинг хавфсиз фаолиятини таъминлаш» мавзусида батальон тактик-махсус ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулотлар давомида жалб этилган батальонларни юқори жанговар шайлик даражасига келтириш, навбатчи кучлар томонидан шахсий таркибни тезкорлик билан хабардор қилиш ва йиғиш, тоифаланган объектлар ва ҳарбий қисмларнинг доимий жойлашув жойлари қўриқловини кучайтириш тадбирлари ўз вақтида, белгиланган тартибда амалга оширилди.

Мазкур ўқув машқларининг амалий қисмида қўриқланаётган объектлар ҳудудига бегона шахсларнинг ноқонуний тарзда киришига йўл қўймасликка, объектлар ҳудудига қўлбола портлаш воситаларини олиб кирилиши олдини олишга, қуролланган ҳужумни қайтаришга, тоифаланган объектлар ҳудудига кириб олган тартиббузарларни излаш, қуршаб олиш ва зарарсизлантириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ФВВ ва ДХХнинг ҳамкорликдаги бўлинмалари билан биргаликда, алоҳида белгиланган ўқув жойларида, ёнғин ўчоқларини баратараф қилиш, қўриқланаётган объектлар атрофида тезкор-профилактик ва разведка-қидирув тадбирларини ўтказиш, блокпостлар ишини ташкил қилиш, аниқланган қўлбола портлаш мосламаларини зарарсизлантириш ҳамда тартиббузарларни қўлга олиш т

 

Мавзуга оид