Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, президент “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Маълумот учун: Регистон майдонида ҳар икки йилда бир маротаба 25-30 август кунлари ЮНЕСКО шафелигида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўтказилади. “Шарқ тароналари” Марказий Осиёдаги энг катта фестиваллардан бири саналади.
Фестивал ўтказилишидан асосий мақсад – миллий мусиқа санъатида эришилган ютуқларни кенг оммага татбиқ қилиш, миллатларнинг маданият ва анъаналарини асраш ва ривожлантириш, созандалик ва хонандалик йўналишидаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқаро ижодий алоқаларни кенгайтириш, тинчлик, дўстлик ва ўзаро бағрикенглик ғояларини тарғиб қилишдан иборат.
1997 йилда ташкил этилган илк “Шарқ Тароналари” халқаро мусиқа фестивалида 31 давлатдан мусиқий гуруҳлар ва ижрочилар ташриф буюришган. Бугунга келиб “Шарқ тароналари” нафақат Ўрта Осиёда, балки жаҳон миқёсидаги машҳур фестиваллар қаторидан жой олиб улгурди.
2015 йилда ўтказилган X “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида иштирокчи давлатлар сони 66 тага етди. Фестивал давомида мусиқанинг турли жиҳатларига бағишланган халқаро анжуманлар ўтказиш анъанага айланиб қолди. Бу анжуманларда бутун дунёдан келган олимлар фикр ва тажрибалар алмашиш имкониятига эга бўлишади.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024