Ўзбекистон | 10:21 / 27.08.2019
4701
1 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлигида Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашув ўтказилди 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон – Покистон штаб музокараларининг навбатдаги босқичи доирасида Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби вакили генерал-майор Зоҳид Маҳмуд бошчилигидаги ҳарбий делегация билан учрашув ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, меҳмонларни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи полковник Дилшод Ҳасанов қабул қилди.

Музокаралар давомида ҳарбий ва ҳарбий-техник, ҳарбий таълим йўналишидаги мақсадли алоқаларни кучайтириш орқали икки мамлакат мудофаа идоралари орасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга келишиб олинди. 

Мазкур учрашув 2020 йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги тадбирлар режасининг тасдиқланишига замин яратади.

Мавзуга оид