Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон - Ҳиндистон қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигида Ўзбекистон-Ҳиндистон қўмитасининг икки томонлама лойиҳаларни амалий бажарилишини мувофиқлаштириш ва рағбатлантириш бўйича ўзбек томонининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев, қўмита таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек вазирликнинг масъул ходимлари ва Андижон вилояти ҳокимлиги вакиллари иштирок этдилар.
Қўмита йиғилиши Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ҳар бир лойиҳа бўйича муаммоларни батафсил таҳлил қилишга бағишланди. Алоҳида равишда "Андижон-Фарм" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, инвестиция лойиҳалари ва савдо алоқаларини амалга ошириш бўйича янги келишувларга эришиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш йўлидаги тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда Ҳиндистон билан муносабатларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашув натижасида ҳар бир лойиҳа ва ҳиндистонлик шериклар билан келишув бўйича режалаштирилган натижаларга эришиш учун ўз вақтида бажарилиши керак бўлган аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Мавзуга оид
10:10 / 04.04.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда бодомзорлар ташкил этади
15:19 / 02.04.2026
Бир миллиарддан ортиқ аҳоли, уч миллион амалдор, 33 та савол — Ҳиндистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
17:57 / 01.04.2026