Фан-техника | 20:11 / 28.08.2019
37417
1 дақиқада ўқилади

BMW дунёдаги энг қора қопламага эга автомобилни тақдим қилди

Фото : Motor1

BMW компанияси ёруғликни 99 фоизга ютувчи махсус бўёқ билан қопланган X6 купе-кроссоверини ишлаб чиқарди. Бу қоплама бугунги кунда дунёдаги энг қора қоплама ҳисобланади. Бу ҳақда Motor1 нашри ёзди.

2020 йилги BMW X6’нинг янги суратлари кроссовернинг тақдимоти олдидан эълон қилинган. Тақдимот сентябрда Франкфуртдаги автосалонда бўлиб ўтади.

Машинанинг қопламаси Vantablack VBx2 деб аталиб, у машинани дунёдаги энг қора машинага айлантирган.

Бундай қора қоплама ғояси максимал илғанмайдиган моделни яратишдан иборат бўлган. Ушбу қора қоплама машинанинг стили илғанишини мураккаблаштиради. 

Қоплама суратларда янги моделнинг бирор-бир деталларини кўришга имкон бермайди. Транспорт воситаси чироқлари ва бир нечта қисмларидан ташқари, қора бўшлиқдек кўринади.

Машинанинг ўзига келсак, у 3 литрли 335 от кучига эга двигател билан жиҳозланади. Двигател билан бирга 8-поғонали “автомат коробка” ишлайди.   

Мавзуга оид