Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Ўзбекистонни Дубайдаги халқаро форумга таклиф қилди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Жорий йил 28 август куни Сенатда Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Сайёра Баратованинг Бирлашган Араб Амирликлари Вазирлар Маҳкамаси ва келажаги ишлари бўйича вазирлиги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, учрашувда гендер тенглик, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари, шунингдек бу борадаги миллий ва хорижий тажриба юзасидан фикр алмашилди.
Делегация аъзолари шу йил Дубай шаҳрида гендер тенглик бўйича халқаро форум ўтказилиши ҳақида ахборот бериб, ушбу тадбирга Ўзбекистон вакилларини таклиф қилди.
Мавзуга оид
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
22:38 / 16.11.2025
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилди
17:19 / 14.11.2025
Бойларни ром этган мегаполислар. Миллиардерлар асосан қайси шаҳарларда яшайди?
22:02 / 07.11.2025