Ўзбекистон | 23:44 / 01.09.2019
36398
1 дақиқада ўқилади

Видео: Тошкентда Мустақиллик куни муносабати билан 350 метрлик байрам салюти отилди

1 сентябрда Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллиги нишонланиши муносабати билан Тошкентда байрамона мушакбозлик ўтказилди.

Пойтахт осмони узра 21:00да салют отилиши бошланди. Салют 9 дақиқа давом этди. 

Эътиборлиси, салют баландлиги тарихимизда илк бор 350 метрга етган. Халқлар дўстлиги саройи орқасида жойлашган 80 та қурилма ёрдамида 2700 дан кўпроқ салют отилган.

Шоу Хитойнинг China Liuyang Jeeton Fireworks Group компанияси томонидан тақдим қилинди.

Мавзуга оид