Ўзбекистон | 16:11 / 31.08.2019
74274
1 дақиқада ўқилади
Тошкент ҳокимлиги мамлакат тарихидаги «энг баланд ва чиройли» салют қачон отилишини маълум қилди
1 сентябрь куни соат 21:00да Тошкентда Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги шарафига байрамона салют отилиши бошланади. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти хабар берди.
«Биринчи сентябрь куни, кечқурун соат тўққизда тошкентликлар тарихимиздаги энг баланд ва чиройли салютдан баҳраманд бўлишади», - дейилади хабарда.
Ташкилотчилар салют баландлиги 350 метрга етишини ваъда қилмоқда. Тўққиз дақиқа ичида 2723та ранг-баранг нур пайдо бўлади. «Халқлар дўстлиги» саройи ортида жойлаштирилган 80та қурилма бир вақтда салют отиши мўлжалланган.
Шоу Хитойнинг China Liuyang Jeeton Fireworks Group компанияси томонидан тақдим этилади, дея қўшимча қилиб ўтди ҳокимлик.
Мавзуга оид
21:46 / 01.09.2023
Путин Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиши ҳақида гапирди
18:00 / 31.08.2023
Қирғизистонда «Мустақиллик куни» нишонланди
13:56 / 01.09.2022
Мустақиллик байрами салюти қаерда ташкил этилиши маълум бўлди
04:09 / 02.09.2021