Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флорида штатининг тўққизта округида мажбурий эвакуация эълон қилинди
Фото: REUTERS
Флорида штати губернатори Рон Десантис штатнинг тўққизта округида мажбурий, етти округида ихтиёрий эвакуация эълон қилди.
Мажбурий эвакуация Палм Бич, Мартин, Сент-Луси, Сент-Жонс, Бревард, Волуси, Дувал, Индиан ва Нассо округларида амалга оширилади.
Эвакуация давомида эркин ҳаракатланишни таъминлаш мақсадида штатдаги айрим пуллик автойўлларда йиғим бекор қилинди.
Штат ҳудудида 38 та умумий ва 11 та махсус бошпана ташкил этилган.
Таъкидланишича, Флорида ҳукумати электр тармоқларини тезкорлик билан таъмирлаш учун 28 минг нафарга яқин ходимни шай ҳолга келтирган. Шунингдек, 49тага яқин қидирув гуруҳлари навбатчилик қилмоқда.
45дан ортиқ мактаб ва 34та олий таълим муассасаси ҳамда қатор давлат идоралари ёпилди.
Эвакуация шунингдек, Жоржия ва Жанубий Каролина штатларида ҳам эълон қилинган.
Мавзуга оид
19:21 / 13.11.2025
Қозоғистонда йўлда қолиб кетган автобусдан 36 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
13:17 / 05.09.2025
Германия Ўзбекистонга Афғонистондан эвакуация бўйича ёрдам учун миннатдорлик билдирди
19:06 / 21.06.2025
Эрондан 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
23:01 / 12.06.2025