Ҳиндистонда 2 млнга яқин киши фуқароликдан маҳрум қилинди
Ҳиндистоннинг Ассам штати ҳокимияти Бангладешдан келган 2 млнга яқин кишини фуқароликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Штат раҳбарияти ушбу қарорни қабул қилишда агар 33 млн фуқаро рўйхатидан 1,9 млн бангладешлик муҳожир чиқариб ташланса, бу уларнинг Ҳиндистонда расмий рўйхатга олиниши тезлашишига олиб келишига асосланган.
Миллий рўйхатда таъкидланишича, рўйхатдан барча зарур ҳужжатларга эга бўлмаган фуқароларгина истисно қилинган.
Бу орада ушбу қарор танқидчилари бу қарор штатнинг юз минглаб фуқароси Бангладешга депортация қилиниши мумкинлигидан дарак бераётганини айтишмоқда. Биринчи навбатда бу Бангладешнинг расмий тили ҳисобланувчи бенгали тилида сўзлашувчиларга тааллуқли бўлади.
Шунингдек, рўйхат мусулмонларга нисбатан таҳқирлашни оқлаш учун қўлланишидан хавотир билдирилмоқда.
Аввал бошқа давлатлар ва вилоятлар аҳолисига Ассамда фуқароликни олиш учун уларнинг яқинлари бу ерда Озодлик уруши бошланиши, яъни 1971 йил 24 мартдан олдин яшаганларини расман тасдиқлаш зарур бўлган.
Ассам Ҳиндистоннинг фуқаролик рўйхатига эга ягона штати ҳисобланади. У 1951 йилда Ҳиндистон фуқароларини ноқонуний муҳожирлардан фарқлаш учун яратилган.
Мавзуга оид
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024
Ҳиндистон ҳавонинг ифлосланиши билан боғлиқ чекловларни кучайтирди
21:54 / 12.12.2024