Ўзбекистон | 07:42 / 02.09.2019
34959
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: KUN.UZ

Гидрометеорология хизмати маркази 2 - 5 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 сентябрда 12-17 даража, 5 сентябрда 8-13 даража илиқ, кундузи 2 сентябрда 25-30 даража, 3-5 сентябрда 20-25 даража иссиққача пасаяди. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 ва 5 сентябрда 12-17 даража, 3-4 сентябрда 15-20 даража илиқ, кундузи 2-3 сентябрда 28-33 даража, 4-5 сентябрда 23-28 даража иссиққача пасаяди. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 ва 5 сентябрда 12-17 даража, 3-4 сентябрда 15-20 даража илиқ, кундузи 2-3 сентябрда 27-32 даража, 4-5 сентябрда 23-28 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 сентябрда 13-18 даража, 3-5 сентябрда 15-20 даража, кундузи 2-3 сентябрда 30-35 даража, 4-5 сентябрда 28-33 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 2 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади, 3-5 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-3 сентябрда 13-18 даража, 4-5 сентябрда 15-20 даража илиқ, кундузи 2-3 сентябрда 25-30 даража, 4-5 сентябрда 23-28 даража иссиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 2-3 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 4-5 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 сентябрда 10-15 даража, 3-5 сентябрда 8-13 даража, кундузи 2-3 сентябрда 17-22 даража, 4-5 сентябрда 15-20 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид