Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабзда газ баллони портлаши оқибатида 4 ёшли қиз куйиш жароҳати олди
2019 йил 1 сентябрь куни соат 17:30ларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи 27 ёшли Ю.К. исмли аёл уйи ошхонасидаги газ плитасини ёқиш учун гугурт чаққанда газ баллонидан сизиб чиқиб, тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада Ю.К.нинг ошхонада бўлган 4 ёшли қизи куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, уйингизда газ баллонларидан фойдаланаётганингизда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг. Шунда сиз ўзингизни ва яқинларингизни ҳаётини сақлаб қолган бўласиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
19:30 / 07.11.2025
Сунъий интеллектли аппаратдан премиум палаталаргача: Шаҳрисабздаги “Оқсарой” клиникаси қандай имкониятларга эга?
12:57 / 07.09.2025
“Сибир кучи–2” битимига Трамп туртки бердими?
14:25 / 05.09.2025
Андижонда ёнилғи ташувчи автомобилдан газни тўкиш вақтида ёнғин келиб чиқди
12:29 / 04.09.2025