Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Асосий пасайиш Шўртанда» — энергетика вазири газ қазиб олиш ҳажмининг кескин қисқариб кетганига изоҳ берди
2026 йилнинг март ойида Ўзбекистонда 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 млрд куб ёки 30,8 фоизга кам. Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу пасайиш “кутилган ҳолат” экани, ҳозирда асосий вазифа қазиб олишни барқарорлаштириш ва ҳажмларни ушлаб туриш эканини айтди.
Фото: Kun.Uz
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми 9,6 млрд куб метрни ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 млрд куб метрга ёки 15 фоизга, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан эса 2 млрд куб метрга ёки 17,2 фоизга қисқарди. Хусусан, март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 млрд куб ёки 30,8 фоизга кам.
12 май куни Тошкентда ўтаётган Энергетика ҳафталиги доирасида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қазиб олиш ҳажми камайиши сабаблари ҳақидаги саволга жавоб берди, дея хабар берди Gazeta.uz.
«Бу бўйича олдин ҳам айтганмиз, бизда йилдан йилга, барибир, табиий пасайиш кузатилмоқда. Газ қазиб чиқариш пасайиши аниқ эди, буни кўрсатганмиз. Фақат асосий мақсад — буни барқарорлаштириш ва [ҳажмларни] ушлаб бориш», — деган у.
Вазирнинг сўзларига кўра, бунинг учун «Ўзбекнефтгаз» ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда бурғилаш, янги ускуналар сотиб олиш, геология-қидирув ва янги майдонларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
«Жумладан, СОСАР ва БП билан ҳамкорлик айнан Устюрт минтақасида янги конлар ва янги майдонларни очишга қаратилган», — дея таъкидлаган Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Асосий пасайиш қайси конларда кузатилаётгани ҳақидаги саволга Энергетика вазирлиги раҳбари гап эски конлар ҳақида кетаётганини таъкидлади.
«Асосий пасайиш, биласизлар, Шўртанда, яъни Бухоро-Хива ва Қашқадарё ҳудудларидаги, ўша эски ва доим айтганимиздек, 85−90 фоизга ўзлаштириб бўлинган конларда юз бермоқда», — деган вазир.
Мавзуга оид
19:03 / 07.05.2026
Отабек Бакиров: “Ёлғон ахборот тарқатиш ҳақидаги модда сўз эркинлигини торайтиряпти”
15:24 / 07.05.2026
Блогер Отабек Бакировга нисбатан маъмурий иш тугатилди
14:11 / 02.05.2026
Энергетика вазири блогерга қарши: томонлар нима дейди?
10:03 / 01.05.2026