21:13 / 06.09.2019
0
7632

Самарқанд халқаро аэропортининг реконструкцияси бошланди

6 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортининг тураргоҳи ҳамда учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, мазкур реконструкция ишлари Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхоналар томонидан амалга оширилмоқда. Кенг кўламдаги бу ишларга 150 дан ортиқ транспорт ва техника воситалари жалб этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти жорий йил 26 июль куни Самарқанд шаҳрига ташрифи чоғида Самарқанд халқаро аэропортини ривожлантиришга оид реконструкция лойиҳаси билан танишган, бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top