17:23 / 08.09.2019
0
21557

Ҳиндистон С-400 сотиб олиш учун пул ўтказди

Фото: РИА Новости / Сергей Пивоваров

Ҳиндистонга С-400 мажмуалари 18-19 ой ичида етказиб берилади, шартнома учун бўнак тўланди, деб маълум қилди Россия бош вазири ўринбосари Юрий Борисов.

Россия ва Ҳиндистон 2018 йил октябрда С-400 мажмуалари етказиб бериш бўйича шартнома имзолаганди. Бешта зенит-ракета тизимлари полки Нью-Деҳлига 5,43 миллиард долларга тушади.

Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги мудофаа шартномаси Вашингтон томонидан бир неча бор танқид қилинганди. АҚШ 2018 йилда Ҳиндистон Россиядан С-400 сотиб олиш бўйича шартномадан воз кечиши кераклигини талаб қилганди.

АҚШ Ҳиндистонга нисбатан санкциялар жорий этилиши мумкинлигини истисно қилмади. Ҳиндистон эса бир томонлама чекловлар нотўғри бўлишини таъкидлади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top