Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаньяху Борис Жонсонни Борис Ельцин деб атади
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху британиялик ҳамкасби Борис Жонсоннинг исмини Россиянинг собиқ президентининг исми билан адаштириб, Борис Ельцин деб атади. Бу ҳақда Haaretz нашри хабар берди.
У якшанба кундаги йиғилишда Британияга сафари ҳақида сўзлаб берган.
“Мен Лондондан жуда ёқимли сафардан қайтдим, у ерда бош вазир Борис Ельцин ва АҚШ мудофаа вазири билан учрашдим”, деб айтган Нетаньяху.
Иштирокчилар дарҳол уни тузатишган. Исроил бош вазири хатосини англаб, кулиб қўйган ва уни эътиборли эшитишаётганини текшириб қўймоқчи бўлганини айтган.
Жонсон июнь ойида Британия бош вазири бўлди. Унинг “адаши” Ельцин эса Россияни 1991 йилдан 1999 йилгача бошқарган. У 2007 йилда вафот этган.
Мавзуга оид
22:31 / 03.03.2025
Борис Жонсон Трамп нега Украинага босим қилаётганини тушунтирди
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
21:09 / 29.01.2024