09:00 / 09.09.2019
1
110443
Реклама

Болаларда кўз касалликлари ва уларни даволашнинг замонавий усуллари

Болаларда кўриш билан боғлиқ муаммолар кўп ҳолларда туғма бўлади, аммо улар бахтсиз ҳодиса ёки жароҳатлар туфайли ҳам юзага келиши мумкин. Болаларда кўриш қобилияти дастлаб 3 ойлигида, бола кўзларини ҳаракатлантиришни бошлаганида текшириб кўрилади.

ACIBADEM Altunizade клиникаси шифокори Муруввет Айтен Тузуналп 20 йилдан ортиқроқ муддат давомида болаларда кўз касалликларини даволаш билан шуғулланади. Мутахассис кўзлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш билан бирга даволаш услубларини ҳам тавсия этади.

Муруввет Айтен Тузуналп

Шифокорнинг сўзларига кўра, кўз касалликларида рефракцион хатолар энг кўп диагноз қилинади. Лекин бу кўзойнак тақишга сабаб бўладиган ягона ташхис эмас. Кўп ҳолларда кўзлардаги рефракцион хатолар ҳолати туғма порокларга бориб тақалади. Аммо ҳаёт давомида орттирилган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Қайд этиш керакки, кўриш қобилиятини текширишни бола 1 ёшга киргунга қадар амалга ошириш керак. Агар жиддий муаммо аниқланса, болага 3 ёшгача тақиб юриш учун кўзойнак тавсия этилади.

Шифокорнинг таъкидлашича, «ялқов кўз» ёки ғилайлик ташхисланган ҳолатларда кўзойнаклар индивидуал тарзда танланади. Ҳолатга кўра патология ривожланишининг барча вариантлари баҳоланади ва муаммони бартараф этиш учун келгуси ҳаракатлар режаси тузиб олаинади. Болани ҳар 6 ойда текширувлардан ўтказиш зарур. Агар муаммо жуда жиддий бўлса, кўзойнакни бир ёшгача тақиш тавсия қилинади. Кўзлардаги рефракцион хатолар ҳолатида қарор текширувлар натижаларига кўра қабул қилинади – қорачиқларни кенгайтириш орқали қўшимча тестлар ўтказиш учун бир неча томчи томизиб кўрилиши ҳам мумкин.

Бошқа муаммоларда, масалан нистагмда (кўз олмасининг бошқарувсиз ритмик ҳаракати) ёки бир ёшгача учрайдиган ғилайликда текширувлар графиги фарқ қилади. Агар болада бир ёшгача бўлган ғилайлик (одатда бу ҳолат туғма бўлади) кузатилса, қўшимча тестлар ўтказилади ва рефракция билан боғлиқ муаммолар аниқланмаса, бола бир ёшга тўлиши билан операция қилинади.

Агар ғилайлик аниқланмасаю, ҳар икки кўзга таъсир қилувчи рефракцион муаммолар мавжуд бўлса, даволаш режаси ҳолатга кўра белгиланади ва маълум муддат кутиб туриш мумкин. Агар икки кўз ўртасида катта фарқ мавжуд бўлса, «ялқов кўз»га махсус кўзойнак ёки линзалар тавсия қилинади, боғламалар (соғлом кўз окклюзияси) қўйилади.

Борди-ю болани юқорида қайд этилган ёшдан кечроқ олиб келишса (3 ёки 5 ёшда) вазият мураккаблашади – кўзойнак ва боғламалар энди бефойда бўлиши мумкин. Масалан, агар болада яқинни кўриш билан муаммо бўлса, кўп ҳолларда унда ғилайлик 3 йилдан кейин ва ҳатто ундан олдинроқ ҳам ташхисланади. Буни ўз вақтида кўзойнак тақиш орқали бартараф этиш мумкин. Шунинг учун ўз вақтида қўйилган ташхис болаларда кўз касалликларининг ҳар қандай шаклида жуда муҳим.

Шифокор Муруввет Айтен Тузуналпнинг таъкидлашича, текширувларда дастлаб туғма патологиялар (катаракта, глаукома, қовоқлар билан боғлиқ муаммолар, ғилайлик) бор-йўқлигини аниқлаш лозим. 3 ойлик болаларда текширув қорачиқларни кенгайтириш муолажасисиз ўтказилиши мумкин. Агар бирор муаммо бўйича шубҳага борилса, қорачиқлар кенгайтириб кўрилади.

Бу муолажа орқали тўр парда ҳолати аниқланади ва болаларга мўлжалланган махсус ускуналар орқали гўдак ҳолати баҳоланади. Ҳолатга кўра қўшимча тестлар ўтказилади. Жуда кам ҳолатларда болаларни текшириш наркоз остида ўтказилади. Бу усул агар бола объектларга қарай олмаса, нистагм аниқланса ёки кўз тубида муаммолар бўлса қўлланилади.

Сўнгги 10-20 йилда болаларда кўз касалликлари учраши сони деярли ўзгармаган бўлсада, ҳозирги кунда ота-оналар кўз муаммолари ҳақида зарур ахборотга эгалар ва шу боис шифокорга зудлик билан мурожаат қилиш заруратини ҳис қилишади. Шунингдек болалар шифокорлари ҳам офтальмологик текширувларни тавсия қилишлари мумкин.

Ҳар қандай офтальмолог боланинг кўриш қобилиятини текшириши мумкин, аммо кўп ҳолларда айнан болалар билан ишловчи кўз шифокорлари талаб қилинади. Масалан, катталарда 3,0 диоптрия бўлган яқинни кўра олмаслик жиддий муаммо дея баҳоланади, аммо болаларда бу ҳолат арзимас ҳисобланади. Болалар ўсиб бориши билан бу кўрсаткичи пасайиши мумкин.

Шифокор яна бир туғма муаммо – глаукомага ҳам жиддий эътибор қаратади. У кўзларнинг олд сегментидаги муаммолар туфайли ривожланади. Агар муаммо жуда жиддий бўлса, биз операция тавсия қиламиз ва бу операцияни айнан шу муаммога ихтисослашган малакали жарроҳлар амалга ошириши лозим.

Юқоридаги муаммоларнинг аксарияти, ҳатто туғма катаракта ҳам генетик жиҳатдан авлоддан-авлодга ўтади. Шифокор ўз тажрибасидан бир мисол келтиради – бобо операция қилинган, кейинчалик унинг набирасида, ва ниҳоят боланинг онасида ҳам айнан шу муаммо туфайли операция ўтказилган.

Катаракта асосан катталарда кузатилса-да, кўз гавҳари ривожланишидаги муаммолари туфайли ҳомила даврида ҳам юзага келиши эҳтимоли бор. 2 ёшга тўлмаган болада ҳам операция ўтказиш, аммо бу операцияда сунъий гавҳардан фойдаланмаслик мумкин. 2 ёшдан кейин эса сунъий линза қўйиш имкони бўлади.

Шундай ҳолатлар ҳам борки, жароҳатлардан кейин кўз фалажланиши ҳолатлари ҳам бор ва бунинг оқибатида ғилайлик юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатларда уларга операция, «ялқов кўз» учун боғламалар ёки бифокаль линзалар зарур.

ACIBADEM Altunizade клиникаси шифокори Муруввет Айтен Тузуналп болаларда энг кўп учровчи офтальмологик касалликларга қарши замонавий услубларнинг самарали усулларини қўллаб келмоқда ва болажонларнинг кўриш қобилиятини тикламоқда.

Туркиядаги Acıbadem клиникаларида даволанишга оид барча қизиқтирган саволлар бўйича Acıbadem клиникаларининг Тошкентдаги ваколатхонасига мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли мавзеси, 19 уй. Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли мавзеси, 19 уй.

Телефон: (+99 895) 144 54 45

Шунингдек, www.acibadem.com.ru расмий сайти орқали барча маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top