Мия – инсон организми фаолиятини назорат қилувчи ўта муҳим аъзо ҳисобланади. Унда пайдо бўлган ҳар қандай паталогик жараён – ҳатто хавфсиз ўсмалар ҳам бемор ҳаётига, саломатлигига салбий таъсир қилади. Бош мия ўсмаларини даволаш, айниқса оператив усул жуда мураккаб жараён, кўп ҳолларда ўсмага етиб бориш учун соғлом тўқималарга ҳам зарар етади ва бу ўз навбатида қатор аъзолар фаолиятига таъсир ўтказмай қолмайди.
ACIBADEM клиникасида бош мия ўсмаларига қарши ўзига хос даво услублари танланган бўлиб, уларни қўллаш орқали соғлом тўқималарга зарар етказилмаган ҳолда паталогияга учраган ҳужайралар йўқ қилинади.
ACIBADEM клиникаси профессори, Gamma Knife бўлими мудири Корай Оздуман бош мия саратонининг турли шаклларини даволаш борасида улкан тажрибага эга.

АҚШ, Япония каби давлатлардаги кўп йиллик фаолияти натижасида бундай мураккаб хасталикка чалинган кўплаб беморларни даволашни яхши ўзлаштирган шифокор ҳозирги кунда Туркияда ўз ишини давом эттирмоқда. Мутахассис мавзуга оид энг муҳим саволларга жавоб беради.
Бош мияда қандай турдаги ўсмалар энг кўп учрайди?
Биз аниқлаётган ўсмаларнинг учдан икки қисми хавфсиз бўлиб, хавфли ўсмалардан фарқли равишда секин ўсади ва ён-атрофдаги тўқималарга жиддий зарар етказмайди. Бош мия саратонига келсак, бу ўсма тури диагностика ва даволаш нуқтаи назаридан жуда мураккаб касалликлар тоифасига киради.
Бош мия ўсмаларининг пайдо бўлиш сабаблари нимада?
Бу борада қатор назариялар бор. Бугунги кунда фанга фақат бир сабаб маълум – радиоактив нурланиш. Кўп ҳолларда бош мия ўсмаларига уран конларига яқин ҳудудларда яшовчилар ва шундай конларда ишловчилар, Чернобыль сингари ҳудудларда маълум муддат бўлганлар чалинишади. Аммо бу сабаблардан бири холос. Атроф муҳитнинг ифлосланиши каби яна қатор омиллар ҳам кўрсатилади, бироқ улар узил-кесил исботини топмаган.

Бош мия ўсмалари пайдо бўлиш хавфини генетик жиҳатдан аниқлаш имкониятини берадиган синамалар мавжудми?



















