Жамият | 09:00 / 03.06.2019
9256
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Томотерапия ACIBADEMда хатарли ўсимталарни даволашнинг янгича йўналишларини очмоқда

ACIBADEM клиникалар тармоғини бутун дунё билади. Бу ердаги тиббий хизмат даражаси анча юқори бўлиб, кўплаб мамлакатлар беморлари томонидан тан олинган.

Шифохона мутахассислари хатарли ўсимталарни даволашнинг янги услублари қаторида замонавий, илғор технологияларга асосланган саратонни даволаш услуби – томотерапиядан фойдаланишади. Нур ҳар бир бўлимда ўсимтага қаратилади, радиация фақат керакли нуқтага йўналтирилади, шунингдек, энг чуқур ва мураккаб ерларга туша олади. Энг муҳими, TomoTherapy қурилмаси орқали томотерапияни ўтказишда соғлом органларга нурланишдан зиён етмайди.

Визуализация технологиясидан фойдаланиш аниқликни оширади ва даволашнинг ишончлигини таъминлайди. Соғлом тўқималарнинг мустаҳкам ҳимояси ён таъсирлар сонининг камайиши, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради, узоқ яшаш имкониятини беради, касаллик қайталаниши хавфини камайтиради. Уч ўлчамли (3D) режимда кўрган ҳолда даволашга имкон беради. Қурилманинг ноодатий тузилиши ҳисобига 360-даражали режим орқали ўсимтага тўхтамасдан таъсир кўрсатиш мумкин. Бу эса бир ёки бир неча ўсимталарни битта сеансда даволашга имкон беради.

Юқори тезлик – Томотерапиянинг энг муҳим афзалликларидан бири. Унинг таркибига кирувчи Multileaf Collimator (MLC) тизими ҳар бири бир қаторда жойлашган пневматик, юқори тезкор, бир-бирини беркитувчи «барглар»дан иборат бўлиб, миллисекундда очилиб ёпилиши мумкин бўлади. Бу эса қисқа вақт ичида энг мураккаб жараёнларни амалга оширишга ёрдам беради.

Томотерапия қурилмасининг иккинчи афзаллиги – соғлом тўқимани тўсиб қўйган ҳолда нурланишни бир вақтнинг ўзида бир неча ўсимталарга юбориш имконидир. Бундай нурланиш жараёни ортиқча нурланишни тўхтатади, шунингдек, асосан болаларни даволашда муҳим бўлган жиҳатлардан бири ҳисобланган касалликнинг такрорланишини минимал даражага туширади.

TomoTherapy янги қурилмасида VoLO режа тизими ўрнатилган. Бу нурланиш терапиясини ностандарт қўллаш ҳақида гап кетганида жуда муҳимдир. Масалан, тухумдон, суяк илиги, плевра, икки томонлама кўкрак бези саратонини нурлантириш.

Агар нурланиш терапиялари учун одатий, ясси панелли детектор жойлашган қурилмалар икки ўлчамли ва реконструкция қилинган суратлар олишга имкон берса, Томотерапия тизимида ўрнатилган компьютер томографияси детекторлари уч ўлчамли тасвирни аниқ кўрсата олади. Яьни олинган тасвирлар 100% аниқ ва тиниқ, хато деярли бўлмайди.

Клиник қўллаш ҳақида янада батафсил

Томотерапия қурилмасидан барча турдаги нурланиш терапиялари учун фойдаланилади, бироқ у асосан қуйидаги ўсимталарни даволашда самаралидир:

  • болалардаги ўсимталар;
  • ўпка ўсимталари;
  • простата ва сийдик пуфаклари ўсимталари;
  • гинекологик ва кўкрак бези ўсимталари;
  • икки томонлама кўкрак бези ўсимталари;
  • бош ва бўйин ўсимталари;
  • томоқ ва бурун бўшлиғи ўсимталари;
  • мезотелиома (ўпка ва қорин бўшлиғи шиллиқ қавати) ўсимталари;
  • бош ва орқа мия ўсимталари;
  • теридаги ўсимталар.

Қайд этиш жоизки, ҳаттоки энг мукаммал қурилма ҳам шифокор билими ва қобилиятини талаб қилади. ACIBADEM клиника тармоқларининг малакали шифокорлари ҳар куни беморлар ҳаёти учун кураш олиб боришади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 19 уй

Мурожаат учун телефон: (+99895) 144 54 45

Шунингдек, ушбу расмий сайт орқали барча маълумотларга эга бўлишингиз мумкин: www.acibadem.com.ru

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид