Онкологик касалликларнинг энг кўп тарқалган турига мансуб ўпка саратонини даволаш услублари мунтазам равишда мукаммаллашмоқда. Радиацион онкология соҳасидаги сўнгги ишланмалар хатарли ўсимталар билан курашишда ўзининг юқори самарадорлигини кўрсатмоқда.

Эрта қўйилган ташхис жуда катта аҳамиятга эга: ташхис аввалроқ белгиланиб, муолажа қанча тез бошланса, касалликни мутлақ енгиш учун имконият шунча ортади. Ўпка саратонини даволаш жарроҳлик амалиёти, кимётерапияси ва нурланиш терапияси орқали амалга оширилади.
Ўпка саратони икки асосий турга бўлинади:
- Кичик ҳужайрали ўпка саратони;
- Кичик бўлмаган ҳужайрали.
Кичик бўлмаган ҳужайрали саратон бошқа тана аъзоларига тарқалишга мойил бўлиб, ўсимта жойлашуви маҳаллий бўлганда уни тизимли даволаш ижобий натижа беради. Янги шаклланган ўсимтага қарши курашиш учун жарроҳлик ҳамда нурланиш терапияси қўлланилади.
ACIBADEM Altunizade клиникасининг радиацион онкологи, профессор Мехмет Уфуқ Абажиўғли таъкидлашича, нурланиш терапияси эрта босқичларда анчайин самаралидир. Сабаби, ўсимта ҳажми кичик бўлганлиги учун лимфа тугунлари ва бошқа органларга тарқамаган бўлади. Бундай вазиятда жарроҳликни қўллаб ёки стереотаксик нурланиш терапиясини амалга ошириш мумкин. Бироқ, аниқ бир даволаш услубини танлаш ҳар бир беморнинг индивидуал ҳолатига боғлиқдир.

Радиотерапиядаги янги ёндошувлар
Саратонни даволашга оид янги қўлланмалар доимий тарзда пайдо бўлади. Радиацион онкология соҳасидаги сўнгги инновацион янгиликлар – бу касалликнинг дастлабки босқичида радиациянинг юқори дозаларини қўллаш ва кам миқдордаги ён таъсирлар билан ажойиб натижани олишга имкониятдир.
Профессор Абажиўғли 3 см (касалликнинг 1- ёки 2-босқичларида метастазлар мавжуд бўлмайди) ўлчамдаги янги шаклланган хатарли ўпка саратонини даволаш усули ҳақида гапириб ўтди. Бундай ҳолатда ўпканинг бир қисми олиб ташланади. Агар беморга операция қилиш бошқа мавжуд касалликлар ёки наркоздан фойдаланиш хавфи туфайли ман этилган бўлса, радиацион терапия қўлланилади. Одатда учтадан саккизтагача бўлган сеанслар тайинланади. Бундай даволаниш билан ўсимтанинг бутунлай йўқ бўлиши ва унинг ўсиш жараёни тўхташига 90 фоиз кафолат берилади.

















