Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 10 - 13 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-11 сентябрда 8-13 даража, 12-13 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 10 сентябрда 20-25 даража, 11-13 сентябрда 23-28 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-11 сентябрда 8-13 даража, 12-13 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 10 сентябрда 22-27 даража, 11-13 сентябрда 25-30 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 10 сентябрда 20-25 даража, 11 сентябрда 23-28 даража, 12-13 сентябрда 25-30 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 10 сентябрда 23-28 даража, 11-13 сентябрда 26-31 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 10 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11-13 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 10 сентябрда 15-20 даража илиқ, 11 сентябрда 20-25 даража, 12-13 сентябрда 22-27 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 10 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 11-13 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 сентябрда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12 сентябрда 3-8 даража, 13 сентябрда 6-11 даража, кундузи 10 сентябрда 10-15 даража, 11-13 сентябрда 15-20 даража илиққача кўтарилади.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
14:05 / 13.06.2026