Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рафаэль Надал ўз аниқлиги билан томошабинларни лол қолдирди (видео)
Испаниялик машҳур теннисчи Рафаэль Надал АҚШ Очиқ чемпионатининг чоракфиналидаги ғалабани антиқа йўл билан нишонлади.
Испаниялик спортчи Диего Себастьян Шварцман устидан ғалаба қозонган. Учрашув якунлангач Надал трибуна томон ўгирилиб, тўпни ўзидан анча узоқдаги шарҳловчи хонасига аниқ йўллаган.
Хонадан шарҳловчилик қилган собиқ теннисчи Жон Макинрой иккинчи рақамли теннисчининг аниқлигини юқори баҳолаб, унга бошмалдоғини юқорига кўтарган ҳолда кўрсатган. Теннисчи ҳам унга шундай жавоб қилган.
Надалнинг аниқлигини томошабинлар ҳам юқори баҳолашган.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Надал мусобақа финалида россиялик теннисчи Даниил Медведев билан баҳслашади.
Мавзуга оид
21:11 / 05.06.2022
Рафаэль Надал — «Ролан Гаррос»нинг 14 карра ғолиби бўлди
19:10 / 28.01.2022
Australian Open'да финалчилар аниқланди. Медведев энди Надалнинг «байрамини бузиш»га уринади
07:49 / 09.09.2019
Рафаэль Надал 4-марта US Open ғолиби бўлди
00:59 / 17.11.2017