Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда 100 минг кишига вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади
2019 йил якунига кўра, норасмий меҳнат фаолияти билан банд бўлган 100 минг фуқарога вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади. БваММВ вазири биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддиновнинг билдиришича, бундан кўзланган мақсад ўзини-ўзи вақтинчалик меҳнат билан банд қилган аҳоли қатламининг келгусида ижтимоий ҳимоясини кафолатли таъминлашдир. Маълум бир миқдордаги тўлов эвазига, белгиланган муддат учун меҳнат стажи ҳисобланади ва кексайганда тўлақонли пенсия олиши мумкин бўлади.
«Бандлик ва меҳнат муносабатлари идоралари салоҳияти ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳамда аҳолини янги иш жойлари билан таъминлаш учун Жаҳон банки 50 млн доллар миқдорида кредит ажратилди. Ушбу лойиҳа доирасида айрим тоифадаги гуруҳларни ижтимоий ҳимоялаш тизими модернизация қилинади ва мақсадли кўмак берилади», - деди Эркин Муҳиддинов.
Унинг сўзларига кўра, бу йўналишда қуйидаги ишлаар амалга оширилади:
- манзиллилик ва хабардорлик, ижтимоий ёрдамни яхшилаш учун ижтимоий тадқиқотлар ва ахборот кампаниялари ўтказиш;
- касаначиликни ривожлантириш;
- АКТ бўйича тренинглар;
- ижтимоий тўловлар самарадорлигини яхшилаш мақсадида дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш ва лицензиялар харид қилиш;
- ижтимоий ҳимоя тизими ходимлари салоҳиятини ошириш.
Мавзуга оид
14:46 / 03.01.2025
Эркин Муҳиддинов яна янги ишга ўтди
08:18 / 03.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Эркин Муҳиддинов янги лавозимга тайинланди
17:23 / 15.10.2024
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарлари лавозимидан озод этилди
13:12 / 20.05.2024