Ўзбекистон | 18:00 / 10.09.2019
3746
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон «WorldSkills International»га аъзо бўлади

Ўзбекистон мамлакатда касбий таълим соҳасига ҳамда ишчи-мутахассислар малакасини баҳолаш тизимига Worldskills стандартларини жорий қилиш мақсадида «WorldSkills International» халқаро уюшмасига аъзо бўлишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда БваММВ вазири биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Эркин Муҳиддинов

«Шу муносабат билан вазирлик ҳузуридаги ишсизлар учун касбий таълим марказларини қайта таъмирлаш, марказларни янги ўқув ускуналари билан таъминлаш ва замонавий касбий стандартларини жорий қилиш мақсадида Осиё тараққиёт банки томонидан 100 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. 

«WorldSkills Uzbekistan» уюшмаси лойиҳалари доирасида касбий таълим марказларининг қисқа муддатли ўқув курслари бўйича ўқув дастурлари ва меъёрлари ишлаб чиқилади. Бунинг натижасида катта ёшли кишиларнинг узлуксиз касбий таълимини таъминловчи очиқ таълим ресурслари пайдо бўлади», - деди Эркин Муҳиддинов.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид