Жаҳон | 21:01 / 11.09.2019
9858
1 дақиқада ўқилади

АҚШда юк самолёти фалокатга учради

Автомобил деталлари ортилган юк самолёти АҚШнинг Толидо шаҳри (Огайо штати) аэропорти яқинида фалокатга учради. Бу ҳақда WTVG маҳаллий телеканал хабар берди. 

Телеканал маълумотларига кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 3 атрофида юз берган. Самолётда икки киши бўлган, уларнинг тақдири ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. 

Самолёт қулагандан кейин буткул ёниб кетган, воқеа жойига келган ўт ўчирувчилар уни ўчиришган.

Аэропорт хавфсизлик хизмати ходимларининг айтишича, улар воқеа юз бергунга қадар самолёт экипажидан фалокат ҳақида сигнал олишмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид