Ўзбекистон | 01:25 / 11.09.2019
26802
2 дақиқада ўқилади

«Buyuk kelajak»нинг бир гуруҳ экспертлари ташкилотни тарк этди

Фото: uzexpertsovet.com

«Buyuk kelajak» халқаро нодавлат-нотижорат ташкилотининг ўн нафар эксперти ташкилот ичида юзага келган айрим муаммолар сабаб ташкилотни тарк этишини маълум қилишди.

Бу ҳақда улар ташкилотнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдиришган:

“Қадрли дўстлар,

«Buyuk kelajak» халқаро нодавлат–нотижорат ташкилоти ташкил этилганда биз Ўзбекистондаги ислоҳотларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз учун имкон яратилганидан хурсанд бўлгандик. Биз барчамиз Ўзбекистонни 2035 йилгача ривожлантириш концепциясини яратиш бўйича бир қатор лойиҳаларда иштирок этдик, ишлаб чиқдик, Биз «Buyuk kelajak» халқаро нодавлат-нотижорат ташкилотининг (ХННТ) иккита форумида ва бошқа кўплаб, тадбирларда онлайн равишда ва шахсан иштирок этдик.

Минг афсус билан ташкилот ичидаги айрим сабабларга кўра, биз мазкур ташкилот доирасидан чиқамиз, аммо мамлакат тараққиёти учун ўз ҳиссамизни қўшишда давом этамиз».

Имкониятдан фойдаланиб, «Buyuk kelajak» ХННТ экспертлари ва ходимларига, халқаро ташкилотлар, вазирлик ва қўмиталар вакилларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимларига миннатдорлик билдирамиз.

Ҳурмат билан,

Беҳзод Ҳошимов

Дилмурод Юсупов

Зайнаб Муҳаммад-Дўст

Қаҳрамон Носиров

Нодир Нуритдинов

Баҳром Раджабов

Тоштемир Ҳайдаров

Умид Абидхаджаев

Ҳасан Реджабоев

Шукуржон Назаров”.

Эслатиб ўтамиз, «Buyuk kelajak» ХННТ Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашиш билан шуғулланади. Ташкилот 2035 йилгача Ўзбекистоннинг ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.

Мавзуга оид