Ўзбекистон | 19:29 / 12.09.2019
22374
1 дақиқада ўқилади

Республика Маънавият ва маърифат марказига янги раҳбар тайинланди

Ҳукумат қарори билан шоир Минҳожиддин Ходжиматов Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб тайинланди.

У бу лавозимда аввалроқ «Миллий тикланиш» партияси Марказий кенгаши раислигига сайлангани муносабати билан лавозимидан озод этилган Алишер Қодиров ўрнини эгаллади.

Минҳожиддин Ходжиматов 2013—2014 йилларда Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири, ЎзМТРК ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.