18:23 / 13.09.2019
7
28454

Ёшлар иттифоқи раисига биринчи ўринбосар сайланди

Акмал Мурадович Жумабоев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. 

Акмал Мурадович Жумабоев

Kun.uz манбаси хабар беришича, Акмал Жумабоев ташкилотнинг кенгайтирилган йиғилишида расман таништирилган.

Акмал Жумабоев 2018 йилдан буён ташкилотнинг Тошкент шаҳар кенгаши раиси сифатида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Қаҳрамон Қуронбоев ўрнига унинг ўринбосари бўлиб ишлаган Алишер Саъдуллаев ташкилот раиси этиб сайланган, шундан кейин раис ўринбосари лавозими бўш қолаётганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top