Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп бин Лодиннинг ўғли ўлдирилганини маълум қилди
Ҳамза бин Лодин/Фото: CIA / AP
АҚШ президенти Дональд Трамп “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг асосчиси Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамза бин Лодин АҚШ операцияси натижасида ўлдирилганини маълум қилди.
“Ал-Қоида”нинг юқори лавозимли аъзоси ва Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамза бин Лодин АҚШнинг Афғонистон ва Покистон ҳудудида ўтказган антитеррор операцияси давомида ўлдирилди”, - дейилади Трампнинг баёнотида.
Трампнинг қайд этишича, Ҳамза бин Лодин турли террорчилик гуруҳлари билан ишлаш учун жавобгар бўлган.
Шу йилнинг ёзида Ҳамза бин Лодиннинг ўлдирилгани тўғрисида хабарлар тарқалган, аммо АҚШ бу хабарларни расман тасдиқламаганди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020