Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Устомонлик билан яширилган нақд хорижий валюталар фош қилинди
Айрим шахслар томонидан республикамиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний равишда олиб чиқишга бўлган уринишлар ҳамон кўзга ташланмоқда.
Чунончи, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан ушбу постга “VAN Hool” русумли автобусни бошқариб келган қўшни давлат фуқароси К.К. бошқарувидаги автобус божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, ҳайдовчи ўриндиғи ёнидаги колонка ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда тақдим қилинмаган, 1 000 000 қозоқ тенгеси хорижий валютаси яширилгани фош бўлди.
Яна бир ҳолатда мазкур постга пиёда ҳолда кириб келган қўшни давлат фуқароси А.Ф. божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари орасига 502 АҚШ доллари ва сумкасига 6004 АҚШ долларини божхона назоратидан яшириб олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025