Африка ғарбидаги давлатлар терроризмга қарши курашишга 1 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Ғарбий Африка давлатлари минтақада терроризмга қарши курашишга қаратилган қиймати 1 млрд долларлик ҳаракатлар режасини тасдиқлади. Бу ҳақда Magrib Arab Press агентлиги хабар берди.
Мазкур қарор Ғарбий Африка мамлакатлари иқтисодий ҳамжамиятига (ЭКОВАС) аъзо давлатлар саммитида қабул қилинди.
"Мунозаралар якунига кўра муҳим қарорлар қабул қилдик. Саммит терроризмга қарши курашиш учун 1 млрд долларлик ҳаракатлар режасини тасдиқлади", - деб маълум қилди Нигер президенти Маҳамаду Иссуфу.
Қайд этилишича, мазкур режани амалга ошириш учун ЭКОВАС давлатлари яқин беш йил ичида маблағ ажратади. Молиявий ресурслар хусусан, миллий армияларни мустаҳкамлаш, "сахел бешлиги" (Буркина-Фасо, Мавритания, Мали, Нигер ва Чад) деб номланувчи терроризмга қарши қўшинларни ва Чад кўли ҳавзасидаги кўпмиллатли қўшма кучларни кучайтиришга йўналтирилади.
Мавзуга оид
17:15 / 11.06.2023
Террорчи Тед Качинский Америка қамоқхонасида вафот этди — Ҳолливудда у ҳақда кўплаб филмлар ишланганди
07:55 / 28.04.2020
БМТда коронавирус Ғарбий Африкада очарчиликка олиб келиши мумкинлиги айтилди
17:49 / 07.05.2019
Страсбургда террорчилик гуруҳи иши бўйича мактаб ўқувчиси қўлга олинди
12:01 / 18.05.2018