Спорт | 09:28 / 15.09.2019
9164
1 дақиқада ўқилади

“Ҳумо” навбатдаги ғалабани қўлга киритди

Фото: hchumo.uz

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Олий хоккей лигаси мунтазам чемпионатининг 2-турида Қозоннинг “Барс” клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этди

“Ҳумо-Арена”да ўтган учрашувнинг 1-бўлими 2-0 ҳисобида якунланган. Голларни ўз ҳисобларига Артем Ворошило ва Денис Мошаров ёзиб қўйишган. 2-бўлимда меҳмонлар Айрат Вильданов саъй-ҳаракатлари эвазига орадаги фарқни қисқартиришган. Якунловчи 20 дақиқаликда Иван Емец ҳисобни тенглаштирган, бироқ учрашув якунланишига 3 дақиқа қолганда Александр Шербина “Ҳумо”га ғалаба келтирган.

Тошкент клуби кейинги ўйинини ҳам ўз уйида Нижний Новгороднинг “Торпедо-Горький” клубига қарши ўтказади.

“Ҳумо” Олий хоккей лигасидаги дебют ўйинида “Рязань” клубини 5:0 ҳисобда тор-мор этганди.

Мавзуга оид