Спорт | 10:13 / 11.03.2020
7598
1 дақиқада ўқилади

«Ҳумо» плей-офф ўйинларини Тошкентда ўтказа олмайди

Фото: hchumo.uz

Коронавирус хавфи туфайли 2020 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг республика худудида барча турдаги халқаро мусобақаларни бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи эълон қилинди.

Натижада Петров Кубоги чоракфиналидан ўрин олган «Ҳумо» ва Москванинг «Звезда» жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкентда ўтказилмайдиган бўлди. Баҳс катта эҳтимол билан Россиядаги нейтрал майдонда ўтади. Бу ҳақда клубнинг «instagram»даги расмий саҳифаси маълум қилди.

Маълумот учун, чоракфинал ўйинлари 11-12 март ва 15-16 март кунлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид