Қозоғистонда автобус ва поезд тўқнашиб кетди
Қозоғистоннинг Шамалған станцияси яқинида автобус темир йўл изларига чиқиб кетиши оқибатида унинг поезд билан тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг саноат ва инфратузилмавий ривожланиш вазирлигида маълум қилинди.
Таъкидланишича, воқеа соат 19:20 атрофида Екатеринбург-Олмаота йўлидаги темир йўл кесишмасида автомобиллар тирбандлиги юзага келгани сабабли содир бўлган. Темир йўл изларида туриб қолган автобусга поезд келиб урилган. Маълум қилинишича, ҳайдовчилар темир йўл кесишмасида тартибсиз ҳолатни юзага келтиришган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев бир киши ҳалок бўлгани, жароҳатланганлар борлигини маълум қилган. Автобусда 67 киши бўлган, бир киши - ҳайдовчи ҳалок бўлган. Тоқаев автоҳалокатда жабрланганларга ҳамдардлик билдирган.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 3 йўловчи, жумладан 2 ёш бола шифохонага етказилган. Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
10:12 / 22.11.2024
Метро учун яна 26 та поезд харид қилинади
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024