09:00 / 16.09.2019
78444
Реклама

Оқ доғлар ҳукм эмас: Витилигони Ўзбекистонда даволаш мумкин

Халқ орасида «оқ доғ» номи билан маълум бўлган витилиго хасталиги узоқ даврлардан бери даволанмас касаллик деб қаралган. Тери рангининг кучли ўзгариши, оқ доғлар билан кечувчи мазкур касаллик бемор учун умрбод «ҳукм»дек қаралган. Аммо «витилиго даволанмайди» деган стереотип энди ўтмишда қолди. Уни мутақо асоратсиз ва оғриқсиз даволаш мумкин. Энг аҳамиятлиси, бунинг учун Ҳиндистонга ёки Европага бориш шарт эмас. Ўзбекистоннинг ўзидаёқ бу муаммога ечим топиш мумкин. Дерматовенерология марказида йўлга қўйилган янги лазер технологияси асосидаги жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан бу инжиқ хасталикни батамом бартараф этиш мумкин.

Ўзбекистонда дерматовенерология хизматини яхшилаш учун тери ва таносил касалликларини текшириш ва даволашнинг янги стандартларини ишлаб чиқиш, ташхислаш ва муолажада компьютерлаштириш, диспансерлашни жорий қилиш талаб этилади. Шу мақсадда «Ўзбекистон Республикасида 2017-2021 йилларда дерматовенерология хизматини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган. Қарорга кўра, барча дерматовенерология хизмати муассасалари юқори технология асосида ишловчи ускуналар билан таъминланмоқда, мутахассис кадрларни тайёрлаш бўйича илмий мактаблар ташкил қилинмоқда, илм-фаннинг янги ютуқлари амалиётга татбиқ этилмоқда.

Сўнгги даврда Ўзбекистон тиббиётида сезиларли ислоҳотлар кузатилаётганига мисол, дерматовенерология ва тиббий косметологиянинг долзарб муаммолари ва ютуқларини муҳокама қилиш учун анъанавий ўтказиладиган халқаро анжуманга жорий йилнинг 6-7 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қилди. Жаҳонга машҳур профессор олимлар Тошкентда жам бўлиб, соҳа ривожидаги сўнгги янгиликлар, ютуқ ва камчиликлар юзасидан маҳорат алмашишди.

МДҲ давлатлари орасида айнан Ўзбекистонда илк бор витилигони жарроҳлик йўли билан даволашнинг йўлга қўйилгани ҳам дерматовенерология соҳасидаги туб бурилишларнинг исботидир. Илгари витилигодан шифо излаб бошқа давлатларга боришга тўғри келган бўлса, энди буни Ўзбекистоннинг ўзидаёқ амалга ошириш мумкин.

Мазкур жарроҳлик амалиёти нимадан иборат? Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказига АҚШнинг Candella компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Picoway ва Vbeam Perfecta лазер технологиялари олиб келинган бўлиб, улар ёрдамида теридаги доғ ва нуқсонларни мутлақо асоратсиз бартараф этиш имкони мавжуд. Жарроҳлик амалиёти соғлом теридан меланоцитларни кўчириб ўтказиш, оқ доғларни чоксиз усулда даволашни назарда тутади. Энг муҳими, жараёнда бемор ҳеч қандай оғриқни сезмайди!

268 минг АҚШ долларига баҳоланувчи мазкур лазер технологиялар дунё тиббиётида витилигони даволаш учун қўлланилаётган энг кучли, сифатли ва самарали терапия ҳисобланади.

Витилигога «бас» денг ва оқ доғлар ҳаётингизнинг ёрқинлигига халал беришига йўл қўйманг. Оғриқсиз, асоратсиз, самарали лазер жарроҳлиги орқали оқ доғларни ҳаётингиздан ўчиринг!

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, 3

Telegram: t.me/dermatology_uz

Instagram: @dermatology.uz

Facebook: fb.com/dermatology.uzbekistan

Мурожаат учун телефонлар: +99893 0010085, +99890 9352025, +99894 6374043

Реклама ҳуқуқи асосида

Top