Ҳар йили дерматовенерология ва тиббий косметологиянинг долзарб муаммолари ва ютуқларини муҳокама қилиш учун анъанавий ўтказиб келинадиган анжуман яна Тошкентда иш бошлайди.

Анжуманда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Руминия, АҚШ, Италия ва жаҳоннинг бошқа мамлакатларидан етакчи мутахассислар ташриф буюришади. Қатнашчилар бугунги кундаги дерматовенерология ва тиббий косметология сохасида амалга оширилаётган ишлар, янгиликларни муҳокама қилишади. Йилда бир маротаба ўтказиладиган бундай анжуманлар тиббиёт ривожида жуда муҳим ҳисобланади.

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббий маркази бош муассаса сифатида бошқа тери-таносил касалликлари ташкилотлари билан вертикал тизимда иш олиб боради.

«Ҳозирги кунда марказда 120 та илмий ходим ва врачлар шулардан 13 та тиббиёт фанлари доктори, 22 та тиббиёт фанлари номзодлари бошқа кафедралар ва тиббий муассасалар билан биргаликда жинсий йўл билан юқувчи касалликлар ва ҳар хил тери касалликларини замонавий диагностикаси ва давоаш усуллари борасида давлат программасига асосланиб иш олиб борилмоқдалар. Марказ ёш кадрларни етиштиришда, илмий салоҳиятини оширишда, дерматовенерологиянинг турли муаммоларига бағишланган конференция ва съездларни ўтказишда катта ҳисса қўшмоқда. Бундай Халқаро анжуманларнинг ўтказилиши ёш тадқиқотчи олимларимиз учун маҳорат дарси бўлиб химат қилади», – дейди Республика ихтисослаштирилган Дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Сабиров Улуғбек Юсупханович.

Дерматовенерология соҳаси бўйича Россия Федерацияси, Қозоғистон республикаси, Тожикистон республикаси, Украина ва Озарбайжоннинг институти ва марказлари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Бу эса марказнинг кенг имкониятларини яна бир бор кўрсатади. Марказда халқаро ҳамкорликда етакчи илмий профессионал ассоциациялардан Россия, АҚШ, Беларуссия, Қозоғистон, Озарбайжон марказлари ва халқаро ташкилотлар International Society of Dermatology, USAID, UNDP, ЖССТ билан бирга илмий лойиҳаларда амалга оширилмоқда.