Жаҳон | 22:19 / 16.09.2019
20574
2 дақиқада ўқилади

Ойга юбориладиган фазогирлар тўппонча билан қуроллантирилади

Фото: roscosmos.ru

“Роскосмос” корпорацияси “Союз” ва “Прогресс” кемалари ўрнига келувчи “Орёл” фазовий кемалари фазогирлари анжомлари орасига ўқотар қуролни қайтариши мумкин.

“Орёл”да биринчи парвозни 2025 йилда амалга ошириш режалаштирилган. Янги кемани яратишдан мақсад Ойни ва унга қўнишларни тадқиқ қилиш ҳисобланади. Фазогирларда Ойга парвоз вақтида ҳар эҳтимолга қарши қурол бўлади.

Ҳозирда фазогирларга тўппонча берилмайди. Юрий Гагариннинг парвозидан бошлаб россиялик фазогирларга Макаров тўппончаси ва бошқа турдаги ўқотар қурол бериб борилган. Қурол Ерга қайтгандан кейин йиртқич ҳайвонлардан ҳимояланиш, ов қилиш ва сигнал ракеталари учириш учун мўлжалланган бўлган.    

2007 йилдан кейин тўппончалардан фойдаланиш махсус ўқлар яроқлик муддати тугаб, уларни ишлаб чиқарувчи корхона ёпилиб кетгани сабабли тўхтаган. Бундан ташқари, 2000-йиллар охирида ўқотар қуролнинг Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромига етказиш билан муайян ҳуқуқий муаммолар юзага келган.

Ҳозирда “Союз” кемасининг фавқулодда захирасига радиостанция, дори қутиси, сув шиммайдиган гугурт, тикув анжомлари, шиширилувчи сол, балиқ овлаш учун анжомлар, ҳуштаклар, мачете, 3 киши учун 6 литр сув ва 6 та озиқ-овқат тўплами, иссиқликдан ҳимояловчи кийим ва сув устида ушлаб турувчи “Форель” гидрокостюмлари киради. 

Мавзуга оид