Шри-Ланкада “адвокат” суд залида гумонланувчини отиб ташлади
Қотиллик қуроли суд залига китоб ичига яшириб олиб кирилган.

Фото: Getty images
Шри-Ланка пойтахти Коломбодаги суд залида Ганемулла Санжива номи билан танилган жиноий гуруҳ етакчиси Санжив Кумара Самараратне отиб ташланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қотил ўзини адвокат сифатида танитиб, суд биносига кирган. Жиноят қуроли сифатида у тўппонча ишлатган. Қуролни 25 ёшли қиз текширувлардан олиб ўтган — уни саҳифалари кесиб олинган китоб ичига яширган.
Ҳужумчи қочишга уринди, аммо ушланди. Унинг шериги бўлган қиз эса ҳамон қидирувда. Полиция у ҳақдаги маълумот учун мукофот эълон қилди.
Яна нималар маълум?
Санжива бир нечта қотилликда гумонланиб, 2023 йил сентябрдан бери қамоқда сақланаётганди. Ўтган ҳафта у судга олиб келинган, сўнгра ҳужумга учрагач, шифохонага етказилган, у ерда Санжива вафот этди.
Воқеадан сўнг парламентда судларда хавфсизлик чораларини кучайтириш масаласи муҳокама қилинди. Ўта хавфли гумонланувчилар учун қуролли соқчилар ташкил этиш масаласи кўтарилди.
Ҳодиса расмийларнинг уюшган жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш ҳақидаги ваъдалари фонида содир бўлди. 2024 йилда Шри-Ланкада камида тўққизта қотиллик жинояти қайд этилган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой Лотин Америкаси давлатларига 9,2 млрд доллар кредит ва визасиз режим таклиф қилди
Жаҳон | 18:45
-
Бу ҳафта бизни май учун рекорд иссиқ кутмоқда — Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 18:42
-
Халқаро жиноий суд ордери билан ҳибсга олинган Филиппин собиқ президенти маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди
Жаҳон | 18:35
-
Депортация қилинган фуқароларини қайтариш тартиби белгиланди
Ўзбекистон | 18:09
Мавзуга оид

15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди

16:15 / 06.05.2025