Ўзбекистон | 19:24 / 18.09.2019
17488
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда 320 гектар майдонда туристик марказ қурилиши бошланди

Фото: zarnews.uz

Самарқанд туманидаги эшкак эшиш канали атрофида туристик марказ қурилиши бошланди.

Лойиҳага кўра, туристик марказ икки ҳудуддан иборат бўлиб, эшкак эшиш каналининг шимолий ҳудудида замонавий анжуманлар саройи, иккита беш юлдузли, иккита тўрт юлдузли меҳмонхона ва бошқа иншоотлар қурилади. Мазкур ҳудуд — марказнинг бизнес ҳудуди ҳисобланади.

Марказнинг жанубий ҳудуди эса ички туризм учун мўлжалланган. Бу ерда бир вақтда уч минг киши дам олиши мумкин. Ҳудудда олтита меҳмонхона, аквапарк, спорт иншоотлари, ресторан ва кафелар, миллий маҳсулотлар билан савдо қилувчи нуқталар ташкил этиш кўзда тутилган. 

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жорий 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи пайтида туристик марказ лойиҳаси билан танишиб, бу ерда хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, вилоят аҳолиси учун қулай шарт-шароитларга эга дам олиш маскани яратиш бўйича топшириқ берган эди.

Бугун, 19 сентябрь куни қурилиш ишларининг бошланиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, бир қатор вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, қурилишга мутасадди компаниялар вакиллари иштирок этди. 

Фото: zarnews.uz

Мавзуга оид