Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ўқувчини уриб юбориб қочиб кетган ҳайдовчи 15 ёшли мактаб ўқувчиси бўлиб чиқди
9-синф ўқувчиси онасига тегишли машинанинг давлат рақамларини ечиб ҳаракатланган.
Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Аввалроқ, Самарқанд туманида Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб қочиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 2023 йил 18 декабр куни соат 17:25 ларда Самарқанд тумани «Равонак» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган.
Йўлни кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган 7-синф ўқувчисини давлат рақами 30 О 641 АБ бўлган Gentra уриб юборган ва ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган.
Оқибатда, мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. ЙПХ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилган.
Уддабурон ўқувчи ЙТҲ содир этгандан сўнг дарров бориб машинасининг шикастланган жойларини таъмирлашга ҳам улгурган.
Маълум бўлишича, Gentra бошқарувида 2008 йилда туғилган ўсмир бўлган. У онасига тегишли машинани сўрамасдан миниб чиққан.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026