10:28 / 18.09.2019
0
3619

Ягона портал функционални кенгайтирди

Фото: my.gov.uz

Ўзгартиришлар давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, бизнесни ривожлантириш учун янада қулай шароитларни яратиш, давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштиришга йўналтирилган. 
 
Norma’нинг ёзишича, фойдаланувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида интерфейс ва изловчининг иши такомиллаштирилди, сайт мобиль қурилмаларга мослаштирилди.
 
Таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлигида янгиланган Давлат хизматлари ягона реестри давлат рўйхатидан ўтказилди. Унда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган 716 та хизмат ҳақидаги маълумотлар келтирилган (илгари улар 693 та эди). Президентнинг 12.12.2017 йилдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 июндан Давлат хизматлари ягона реестрига киритилмаган давлат хизматларини кўрсатишга йўл қўйилмайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида низомга мувофиқ рўйхатдан ва авторизациядан ўтган ариза берувчиларга ЯИДХП орқали хизматлар кўрсатилади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top