Ўзбекистон | 11:07 / 10.09.2025
1498
2 дақиқада ўқилади

Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади

“Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. 

Фото: my.gov.uz

Фармонга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) жисмоний шахсларнинг белгиланган шахсга доир маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади. Бунда:

▪️ жисмоний шахснинг Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлари уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади;
▪️ ушбу маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиш тақиқланади.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан:

🔹 давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат қилинганда пенсионер, ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқарога давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади;
🔹 жисмоний шахсларни ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтказишда муқобил тарзда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face ID) тартиби йўлга қўйилади;
🔹 давлат хизматлари марказларига Ягона портал орқали жорий этилган барча давлат хизматлари бўйича аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид