Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳарбийларга қўшимча таътил бериладиган бўлди
2019 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ–4447-сонли қарори қабул қилинди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, низомнинг «Таътиллар» бобига контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ҳар йилги навбатдаги таътилларига қўшимча тарзда, хизмат йилларининг календарь ҳисобига кўра:
10 (ўн) йиллик ҳарбий хизматдан сўнг – давомийлиги 5 (беш) суткалик;
15 (ўн беш) йиллик ҳарбий хизматдан сўнг – давомийлиги 10 (ўн) суткалик;
20 (йигирма) йиллик ва ундан кўп ҳарбий хизматдан сўнг – давомийлиги 15 (ўн беш) суткалик қўшимча таътил берилиши тартиби жорий этилди.
Бундан олдин, ҳарбий хизматни ўташнинг янгиланган тартиби тасдиқлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:47 / 06.04.2026
Ҳарбий хизматчилар учун олийгоҳга ўқишга кириб, масофавий таълим олиш имконияти яратилади
19:05 / 31.03.2026
Талаба қизларга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқи кафолатланиши мумкин
16:50 / 19.01.2026
Чақирув қоғозлари электронлаштирилиши мумкин: низом лойиҳаси
18:25 / 13.01.2026