Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ички ишлар бўлимларига 10та янги автомашина топширилди
Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасига қарашли янги ташкил этилган бўлим ва бўлинмалар бошлиқларига 10 та янги автотраспорт воситалари топширилди. Бу хайрли ташаббус ИИВ томонидан амалга оширилди, деб хабар бермоқда Kun.uz’га Қашқадарё вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Бу борада «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун ва президентнинг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Президент фармонида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ўтган қисқа давр мобайнида ички ишлар органларида кўплаб самали ишлар амалга оширилди. Хусусан, ички ишлар органларининг маъмурий ва ёрдамчи бино ва иншоотлари мукаммал таъмирдан чиқарилди, янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

Имтиёзли шартлар асосида турар жойлар, профилактика хизмати ходимлари учун хизмат уйлари қурилди. Шунингдек, имтиёзли кредитлар асосида шахсий автотранспорт воситалари олиш тартиби йўлга қўйилди. Ички ишлар органлари замонавий ахборот комуникация технологиялари билан босқичма-босқич таъминлаб келинмоқда.
Қарши шаҳридаги «Ватанпарварлар» боғида ўтказилган тантанали тадбир давомида таъкидланганидек, ички ишлар органлари барча даражадаги бўлинмаларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ҳамда тақсимлаш, ташкилий-штат тузилмасини мақбуллаштириш, куч ва воситалардан оқилона фойдаланиш йўлида бугунги кунда мутлақо янгича тизим амалиётга татбиқ этилмоқда.

Яъни, ички ишлар органларининг марказлашган бошқарув тизимидан воз кечилиб, жойларда, туманлар марказларидан узоқда жойлашган энг чекка аҳоли пунктларида ички ишлар бўлим ва бўлинмалари фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу бўлим ва бўлинмалар аҳоли манфаатларига хизмат қилиб, ички ишлар органлари олдига қўйилган ҳар қандай вазифаларни бажаришга қодир давлат органи сифатида шаклланмоқда.
— Ички ишлар тизимини янада ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлардан биз соҳа ходимлари жуда мамнунмиз, — дейди Қарши шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Ойбек Тўраев. — Ушбу янги хизмат автомашиналари узоқ вақт давомида тезкор-тергов гуруҳларини зудлик билан воқеа жойига етказиб олиб бориш ва ички ишлар органлари олдига қўйилган бошқа хизмат вазифаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминланишида муҳим аҳамият касб этади.
Мавзуга оид
18:34 / 19.02.2019
Қашқадарё вилояти ИИБ раддияси: «Свет» йўқлиги туфайли паспорт учун сурат тушиб бўлмади
21:20 / 19.03.2018
Қашқадарёдаги бозорда йирик ёнғин: талафотлар ҳақида аниқ маълумот берилди
18:01 / 05.03.2018