Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё ИИБда вояга етмаганларга мўлжалланган махсус тергов хоналари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 18 апрель кунидаги 2898-сонли «Ички ишлар органларнинг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 6-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник А.Бобохоновнинг 2017 йил 30 декабрь кунидаги 18/42-сонли кўрсатмаси талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасида вояга етмаганларни аудио- ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган комплекс намунавий махсус хоналар ташкил этилди. Улар тўлиқ замонавий моддий техник баъзалари билан таъминланди.
Бу илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида қонунчиликни ҳамда вояга етмаганлар билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилиш ва кўриб чиқиш услубиятини янада такомиллаштириш, тергов фаолиятида замонавий ахборот коммуникация техналогияларидан фойдаланишни кенгайтиришдан иборат. Вояга етмаганларни тергов қилиш хонасини Тергов бошқармасида ташкил этилиши асосий процессуал ҳаракатларни видео қайд этиш далилларини тўплаш ва мустаҳкамлашда қонунийлик ва холисликни таъминлашга қаратилган муҳим янгиликлардан ҳисобланади.


Энг муҳими вояга етмаганларни сўроқ қилиш, улар билан боғлиқ тергов ҳаракатларни ўтказиш жараёнида бу махсус хонада вояга етмаган шахс ўзини эркин тутиши, уни руҳиятига таъсир кўрсатадиган омилларнинг мавжуд эмаслиги, ишга алоқадор ҳолатлар бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатларни эркин сўзлаб бериш учун барча имконият ва шароитлар яратилиб фойдаланишга топширилди.

